Мен, сенга эшшак бўлдимми?!

Мен, сенга эшшак бўлдимми?!

Бир куни бир киши дўстини олдига келиб ўз холидан хасрат қилибди. Дўстим, ўзи оғир ахволдаман, буни устига хамма мени маломат қилиш билан оввора дебди. Шунда дўсти, эҳ, дўстим хеч хам хафа бўлма, мен сенга эшак тўғрисидаги хикояни айтиб бераман дебди. Бир қишлоқда эски қудуққа бир эшак тушиб кетибди. Қишлоқ ахолиси роса харакат қилишсада, лекин эшакни қудуқдан чиқара олишмабди. Шунда қишлоқ аҳли бир қарорга келишибди, яъни бу қудуқ эски бўлса, сув хам чиқмай қолган, бу эшакни ҳам хеч кимга кераги йўқ. Шунинг учун қудуқни эшак билан бирга кўмиб юбора қоламиз, дейишибди. Бу қарорни хамма маъқуллаб қудуққа тупроқ ташлай бошлашибди. Қудуққа хар тупроқ ташланганда эшак бир қоқиниб тупроқни оёқлари остига олиб топтай бошлабди, шу зайлда эшак борган сари тепага чиқа бошлабди. Охирда эшак ер юзига чиқиб олибди, деб хикояни якунлаб дўстига қараб, кўрдингми дўстим, якунда эшак устидан тупроқ тортганларни тупроқларини оёқлари остига олиб мақсадига етибди, деб гапини якунлар якунламас, дўсти унга қараб, хали ман санга эшак бўлдимми, деб қулоғини тагига шарақ этиб шапалоқ тортиб кетворган экан… Яна якунда бирор бир ақлли гап чиқади, деб менга ўхшаб охиригача ўқидингларми? Дўсти тушунмабди, ё тушунтира олмабдида… Эшак, демай арслон ё шер демайдими, а?!

Равшан Мамаджонов.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: