GTA VI биринчи куниёқ 3,79 миллиард долларлик савдо ҳажми билан рекорд ўрнатди
Grand Theft Auto (GTA) видеоўйинлар туркумининг олтинчи қисми чиқарилган биринчи куниёқ 3,79 миллиард долларлик савдо ҳажмига эришиб, ўйинлар саноати тарихида рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Deutsche Welle Rockstar Games компанияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Компания 20 ноябрь куни GTA VI’нинг дастлабки кунлик савдоси 3,79 миллиард долларга етганини маълум қилди. Шунингдек, ўйин учун тахминан 32,5 миллионта олдиндан буюртма расмийлаштирилгани айтилмоқда. Rockstar Games президенти ва асосчиси Сэм Хаузер бутун дунёдаги ўйинчиларнинг қизиқиши компанияни ҳайратда қолдирганини билдирган.
Янги қисм 2013 йилда тақдим этилган GTA V натижаларидан ҳам анча юқори кўрсаткич қайд этди. Ўшанда ўйин дастлабки уч кун ичида компанияга қарийб 1 миллиард доллар даромад келтирган эди. Take-Two Interactive маълумотларига кўра, GTA туркумидаги ўйинларнинг умумий савдоси 470 миллион нусхадан ошган, шундан 230 миллиондан ортиғи GTA V ҳиссасига тўғри келади.
AFP агентлиги қайд этишича, GTA VI PlayStation Store тарихида энг кўп олдиндан буюртма берилган ўйинга айланган. Талаб юқорилиги сабабли консоль эгаларига ўйинни расмий чиқарилишидан тўққиз кун олдин юклаб олиш имконияти берилган. Бу релиз куни серверларга ортиқча юк тушишининг олдини олишга қаратилган.
Янги ўйин воқеалари яна бир бор хаёлий Майами шаҳри асосида яратилган Вайс-Сити ва унинг атрофидаги Леонидас штатида кечади. Асосий қаҳрамонлар — Люсия Каминос ва Жейсон Дювал. Улар жиноят оламига кириб, ҳаётларини ўзгартиришга уринадилар.
Ишлаб чиқувчилар сериянинг анъанавий жиҳатлари — талончилик, таъқиб ва жиноий саргузаштларни сақлаб қолган. Бироқ янги қисмда қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг шахсий ҳаётига кўпроқ эътибор қаратилгани таъкидланмоқда.
Мутахассислар GTA VI муваффақияти ушбу франшизага бўлган глобал қизиқишни яна бир бор намоён этганини қайд этмоқда. Ўйиннинг расмий релизи саноат тарихидаги энг йирик тижорий воқеалардан бирига айланиши кутилмоқда.
