Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиёга келади
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у парламент муҳокамаларида гапирди.
«Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқ ва шериклик тармоғимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири. Мен у ерга боришни режалаштирмоқдаман. У ерда биз ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган соҳаларни биладиган барча билан давра суҳбати ўтказаман», деди Кэмерон.
Британия парламентига тақдим этилган ҳисоботда муаллифлар британиялик вазирларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари билан самарасиз ҳамкорлигини танқид қилган, шунингдек, минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирига фаолроқ қарши туришга чақирган.