Бразилияда сохта шифокор 30 нафар беморни даволади
Интернетда 8 долларга диплом сотиб олган 27 ёшли аёл 30 нафар беморни даволаб, жиноят содир этганини тан олди.
Бу сафар сохта шифокорлик билан боғлиқ иш Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида содир бўлган. 27 ёшли Мириан Сантана интернетдан олган қалбаки ҳужжат билан 30 нафар инсонни даволаганини айтди.
Сантананинг сохта дипломи соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан аниқланган. Мутахассислар ундан шубҳаланиб, ҳақиқий шифокорга тегишли бўлган рўйхатга олиш рақамини текшириб кўришгач, йўлғони фош бўлган.
Ишининг биринчи кунидаёқ қўлга тушган Сантанага полиция шаҳар ҳокимияти билан тендер жараёнида иштирок этган стомотология ресурс компания билан тил бириктириб клиникадаги ишни топганини фош қилганини очиқлади. Сантананинг сўзларига кўра, у полицияга ўзини нутқ терапевти бўлиб ишлаганини, ойига тахминан 802 доллар ишлаб топганини айтган.
Сантана, ноқонуний касб, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, инсонлар ҳаётини хавфга солиш ва пул маблағларини ўзлаштиришга уринишда айбланиб ҳибсга олинган.