Жиззахда фуқаронинг атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги жарима тўлашига сабаб бўлди

Жиззахда фуқаронинг атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги жарима тўлашига сабаб бўлди

Шароф Рашидов туманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан туманнинг «Тоқчилик» МФЙ ҳудудида кузатув рейд тадбирларини олиб борди.

Тадбир жараёнида Талабалар кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ў. томонидан «Қахрамон» МФЙ ҳудудидан ўтўвчи катта йўл ёқасида ҳар хил турдаги ўсимлик қолдиқлари ва хас-хашакларни тўплаб очиқ аланга олдириб ёқиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси талабларини бузганлиги аниқланди.

Шу боисдан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БХМнинг 3 баробарида жарима қўлланилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: