Олтинкўл туманидаги охшона ёнди

Олтинкўл туманидаги охшона ёнди

Бугун, 12-март куни соат 09:56 да Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБ хабар қилди.

Аниқланишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилган.

Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: