Россияда биринчи марта Жанубий Корея фуқароси жосуслик учун ҳибсга олинди – ТАСС
Москвадаги Лефортово суди Жанубий Корея фуқароси Бэк Вон Суни жосусликда айблаб, ҳибсга олиш муддатини уч ойга узайтирди. Бу Россия тарихида биринчи марта Корея Республикаси фуқароси ушбу модда бўйича гумон қилинмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Бэк Вон Суни Владивостокда ҳибсга олинган. У ерда суд уни ҳибсга олди. Кейинроқ айбланувчи тергов тадбирларини ўтказиш учун Москвага жўнатилди. «Коммерсант»нинг ёзишича, корейс 2023 йилда ҳибсга олинган.