Термизда ўз фарзандига шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалди

Термизда ўз фарзандига шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ота ўз фарзандига шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳолати юзасидан хабар берилган эди.
Бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ҳолат ўрганилди.

Термиз шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, 1981 йилда туғилган А.Э. шу йилнинг 5 январь куни 2019 йилда туғилган ўғли Б.К. уни айтганини қилмагани учун жаҳли чиқиб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, урган.

Шунингдек, шу кунни ўзида А.Э. турмуш ўртоғи Ф.М. нинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, қўрқитиб, унга нисбатан оилавий зўравонлик ўтказган.

Термиз шаҳри Жиноят ишлари бўйича суднинг 1 февралдаги қарори билан А.Э. га МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда МЖтК 59 (2)-моддасининг 1-қисми (Оилавий зўравонлик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: