Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Аниқланишича, фуқаро темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган. Натижада уни йўловчи поезд уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган. Бахтсиз ҳодиса юз берган куни у маст ҳолатда бўлган. Марҳумнинг онаси ўғлининг бир кун олдин фарзандли бўлганини, аёлини туғруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйидан чиқиб кетганини таъкидлаган.