BYD яна бир электромобили нархини Cobalt’дан ҳам арзон қилиб қўйди
BYD компанияси Хитойда давом этаётган мисли кўрилмаган рақобат фонида ўзининг энг оммабоп моделларидан бири BYD E2 электромобили нархини арзонлаштирди. E2 Honor Edition электромобиллари энди Хитойда 89 800 юандан (12 400 доллар) бошлаб сотувга чиқарилади. Электромобил эски нархидан 1500 долларга (13 фоиз) арзонлашган.
E2 Honor Edition нархлари
Comfort (405 км) 89 800 юан (12 400 доллар)
Luxury (405 км) 96 800 юан (13 400 доллар)
E2 электромобилининг фулл комплектациясини Ўзбекистонга буюртма асосида олиб келиш барча харажатлари билан тахминан 16 000 долларга тушади.