Ўзбекистонлик фирибгар Истанбулда қўлга олинди
Қидирувда бўлган, 1989 йилда туғилган ўзбекистонлик Ҳақбердиев Холмирза Асимович Истанбул шаҳрида қўлга олинди.
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган жиноятчи фирибгарликни содир этганликда айбланган.
Жорий йилнинг 12 март куни у Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралмоқда.