Тошкент вилоятининг 19 729,41 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига ўтказилди

Тошкент вилоятининг 19 729,41 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига ўтказилди

Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: