БМТ: Сурияда 16,7 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож

БМТ: Сурияда 16,7 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож

Ҳозирда Сурияда 16,7 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсеннинг Сурияда қуролли можаро бошланганининг 13 йиллиги муносабати билан берган баёнотида айтилади.

Педерсеннинг таъкидлашича, инқирозга сиёсий ечим ҳалигача эришилмаган, минтақадаги кескинлик эса вазиятни янада фожиали қилади.

«Сурия халқи узоқ вақт давомида жамиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатувчи сўзсиз зўравонлик ва вайронагарчиликлардан азият чекди. Суриядаги гуманитар инқироз чуқурлашишда давом этмоқда, 16,7 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу можаро бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич», — деди у.

Махсус вакилнинг қўшимча қилишича, 5 миллиондан ортиқ суриялик қочқин қўшни давлатларда бошпана топган, 7 миллиондан ортиқ киши эса мамлакат ичида ўз уйини ташлаб кетган.

Педерсен можаронинг барча томонларини зўравонликни зудлик билан тўхтатишга, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга чақирди.

Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятни ишончни мустаҳкамлаш чораларини кўриш, Сурия Конституциявий қўмитаси фаолиятини қайта бошлаш ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонига мувофиқ барча мавжуд масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун кучларни бирлаштиришга ва сиёсий босим ўтказишга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: