Макрон «жуда оддий» ечимни талаб қилмоқдa
Франция президенти «жуда оддий» ечимни талаб қилмоқда: Россия томонидан аннекция қилинган Украинанинг барча ҳудудлари, жумладан Қрим ҳам қайтарилиши керак. Унинг сўзларига кўра, бу ҳарбий можарони ҳал қилишнинг ягона йўли.
Макроннинг сўзларига кўра, агар Москва Украинадаги можарода ғалаба қозонса, «Европага ишонч нолга камаяди». «Ҳар доим айтганимдек, биз Россия ва рус халқига қарши уруш олиб бораётганимиз йўқ ва биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз», — деди сиёсатчи.
Қрим 2014 йилнинг март ойида Россия томонидан аннекция қилинган эди.