Путин, ҳамманинг қулоғига лағмон илмоқда!..
Бугунги Украина. Путин, ўз халқини безбетларча алдаб келмоқда. 25 йил ичида Путиннинг иши нуқул қон тўкиш бўлди. Чеченистон, Грузия уруши, бир қанча сохта террорчиликлар, ўзига қарши бўлган сиёсатчиларни, жумладан: Лебедь, Немцов, Навальний ва бошқаларни ўлдиртириб юбориш… Оғзидан уруш сўзи чиққан ўн минглаб фуқароларни узоқ муддатларга қаматиб юбориш… Конституцияга амал қиламан, деб минг марта ваъда бериб бешинчи бор президент бўлиб сайлана… У бутун Россия бойликларини юздан ортиқ ҳамтовоқларига бўлиб берди. Форбес институти уни дунёнинг энг бой президенти, деб топди. Унинг бойлиги расман 70 млрд дол ни ташкил қилади. Афсуски, ўзини ўзи алдаб улуғ, деб ҳисоблашга ўрганган ўрис шовинизми руҳига қул ўрис халқи уни Сталиндек кўрмоқда. Ҳа, Сталин ҳайкаллари қайтарилди. Путин ўзини Пётр бир, Сталин ҳисобламоқда. У СССРни тиклаб тарихда қолмоқчи. Саккиз йил, ҳар куни халқини Украинага гижгижлади, йўқ баҳона билан унинг исканжасидан чиқишни истаган қардошига уруш очди, энди унинг тиллари Қозоғистон ва Ўзбекистонни қўшиб олиш режасини безбетларча очиқлашга ўтдилар…
Абдумуталл Касимов.