Бухоро вилоятида хотинига 28 марта пичоқ урган эркак 22 йилга қамалди
Когонлик фуқаро хотинини ўлдиргани учун ҳукм қилинди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг хабар беришича, Бухоро вилоятида ўз хотинини ўлдирган эркак 22 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Жиноят 2023 йил май ойида эр-хотин ўртасидаги жанжал натижасида содир этилган. Қотил аёлга 28 марта пичоқ урган, можарони тўхтатмоқчи бўлган онасини ҳам яралаган.
Суд уни 97-модданинг 2-қисми (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум қилди.