Зеленский: Украина Россиянинг “энг заиф жойлари”га зарбалар беришда давом этади

Зеленский: Украина Россиянинг “энг заиф жойлари”га зарбалар беришда давом этади

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий йиғилишлар ўтказгани, уларда Россиянинг Украина кучлари “энг катта зарар” етказиши мумкин бўлган “энг заиф жойлари” аниқланганини маълум қилди.

“Ўша жойларга зарбалар берамиз. Россия давлати қанчалик кўп йўқотса ва унинг агрессияси тўлови қанчалик кўп бўлса, бу урушнинг адолатли якун топиши шунчалик яқин бўлади”, — деди Зеленский.

Гап айнан қандай жойлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган.

Унинг айтишича, мажлисларда Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский, мудофаа вазири Рустем Умеров, Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов, УҚК бош қўмондони ўринбосари Вадим Сухаревский (учувчисиз тизимлар учун масъул) ва бошқалар қатнашган.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил бошидан буён Россиянинг нефть тармоғига алоқадор корхоналарига 11 марта дронлар билан ҳужум қилинган.

Россия Украинага тўлиқ кўламда бостириб кирганидан буён, РФнинг чегарага туташ ҳудудлари учувчисиз учар қурилмалар билан ўққа тутилмоқда. Сўнгги кунларда Россиянинг Белгород вилоятига ҳужумлар янада шиддатли тус олди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: