Мандарин қобиғининг фойдалари
Метеоризм, дисбактериоз учун.
Мандариннинг қуритилган қобиғини қаҳва майдалагичда майдаланг ва унга творог, бўтқадан 1 чой қошиқдан қўшинг. Бу усул моддалар алмашинувини яхшилайди
Агар сизда шамоллаш, грипп ёки йўтал бўлса, буғли ваннадан нафас олинг. Тор тешиги бўлган идишга бир ҳовуч майда тўғралган мандарин қобиғи устига қайноқ сув қуйинг, буғда 10-12 дақиқа нафас олинг. Жараёндан сўнг, бир соат давомида совуққа чиқманг.