Полициядан антиқа чорлов: “Автомобилингиз калитини ўғрилар учун кўринадиган жойда қолдиринг!..”
Торонто полицияси жамоат йиғилишида аҳолига мурожаат қилиб, автомобиль калитларини уйга олиб кирмай, олд эшик олдида — ўғриларга кўринадиган жойда қолдиришга чақирди.
Полициянинг таъкидлашича, бу жиноятчилар автомобилни ўғирлаш учун уйга бостириб киришининг олдини олади. Торонтода калитни олиш учун уйга бостириб кириб, автомашиналарни ўғирлаш ҳолатлари 2023 йилда 400 фоизга ошган.
Полиция зўравонлик авж олишидан хавотирда.
“Ўғрилар транспорт воситаларини ўғирлаш учун барча турдаги қуроллардан фойдаланмоқда. Уларнинг қўлидаги тўппонча ўйинчоқ эмас, ҳақиқий”, — деди полиция офицери.
Торонто полицияси аҳолига ўз ҳаёти хавфсизлигини автомобилдан устун қўйишни маслаҳат берган бўлса-да, ўғрилардан ҳимояланиш учун бир қатор тавсияларни ҳам ўз сайтида эълон қилган.
Жумладан, уйни хавфсизлик тизимига улаш, кузатув камералари ўрнатиш, ишончли эшик қулфларидан фойдаланиш, орқа ҳовли эшикларини қулфлаб юриш ва ҳоказо.
Daryo.uz