Чиройли мушакларни залга бормасдан чиқариш мумкин бўлади
Хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган махсус мушак ҳужайралари тери остига юборилади ва у ерда улар мустақил боғланиш жараёнларига киришиб, жисмоний машқлар эффектини ҳосил қилади. Ҳозирча бу усул сичқонларда синаб кўрилди ва яхши натижа берди: кемирувчиларнинг мушак массаси ортиб, суяклари мустаҳкамлангани аниқланди.
Дастлаб бу технологияни кекса ва ногиронлар учун дори воситаси сифатида ишлаб чиқаришмоқчи, лекин кейинчалик уни ҳамма сотиб олиши мумкин бўлади.
