Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин

Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат гербини ўзгартириш масаласини ўрганиш учун махсус комиссия тузиш зарур деб ҳисоблайди.

“Давлат гербига келсак, Қозоғистон гербини тушуниш жуда қийин, унда эклектизм ва совет даври белгилари борлиги ҳақидаги мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг асосли далилларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман”, деди Токаев жума куни Миллий қурултой йиғилишида.

“Умумий келишувга эришилган тақдирда, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган ва жамоатчилик муҳокамасини ўтказадиган махсус комиссия тузиш мумкин бўларди. Кейин эса Қозоғистоннинг янги Давлат гербининг энг яхши эскизи учун очиқ танлов эълон қилинади”, – деди у.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: