Зимбабведа сохта пайғамбар ҳибсга олинди

Зимбабведа сохта пайғамбар ҳибсга олинди

Зимбабве полицияси ўзини «пайғамбар» ва дин етакчиси деб эълон қилган Исмоил Чокуронгерва ҳамда унинг етти нафар шерикларини жиноий ҳаракатлар, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун ҳибсга олди.

Ҳибсга олиш Ҳараре яқинидаги фермада полиция рейд ўтказгандан сўнг содир бўлди, унда расмий таълимга бормаган ва «ҳаётий кўникмаларни ўргатиш учун қўл меҳнати билан шуғулланаётган» арзон ишчи сифатида суиистеъмол қилинаётган мактаб ёшидаги болалар топилган. 251 нафар боладан 246 нафарининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ эди, деб ёзади The Guardian.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, фермада 16 та қабр ҳам топилган, у ерда 9 нафар катталар ва 7 нафар бола дафн этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: