«Шашликчи» судга берилди…
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Марселдаги шашликхонани судга бермоқчи, деб хабар бермоқда RMC Sport.
Манбанинг қайд этишича, футболчининг адвокатлари муассаса Мбаппе номидан унинг розилигисиз тижорат мақсадларида фойдаланаётганини аниқлаган. Шундай қилиб, ресторан менюсида “Мбаппенинг калласидек юмалоқ” изоҳи билан булочка билан шашлик бор экан.
Февраль ойида 25 ёшли ҳужумчи ўз фамилияси ва гол нишонларини янги савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. 2017 йилда Мбаппе ўзининг бир нечта савдо белгиларини, жумладан исми, бош ҳарфларини рўйхатдан ўтказган.
Шу шашликхонанинг бир ойлик даромади Мабппенинг бир кунлик даромадига тенг келмаса керак. Индамай қўявермабди-да… Майли инсофни ўзига берсин.