Австрия ўз нейтралитети туфайли Украинага ҳарбийларни юборишни режалаштирмаяпти
Австрия ўз нейтралитети туфайли Украинага ҳарбийларни юборишни режалаштирмаяпти — Австрия ТИВ раҳбари Александр Шалленберг ORF телеканалида.
«Мен бундай муҳокамаларни кераксиз деб ҳисоблайман. Очиғини айтганда биз йўқ деймиз. Биз бетарафликка риоя қиламиз. Украинага ҳарбий хизматчилар юборилмайди, ҳарбий материаллар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берилмайди», — дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, НАТОда бу борада консенсус йўқ.