Қозоғистон жанубий вилоятлари жорий йил гидрологик қурғоқчиликни бошидан ўтказиши мумкин

Қозоғистон жанубий вилоятлари жорий йил гидрологик қурғоқчиликни бошидан ўтказиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистонда қурғоқчилик туфайли Қозоғистон ҳам бу йил баҳорда ана шу муаммога дучор бўлмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири ўринбосари Арсен Жаканбаев маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, муаммо қўшни мамлакатларнинг сув ресурсларига таъсир кўрсатган қурғоқчилик билан боғлиқ.

“Қирғизистоннинг Токтогул сув омборидаги сув ҳажми ўтган йилга нисбатан 300 миллион куб метрга, Чирчиқ ҳавзасидаги сув ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 100 миллион куб метрга камайган. Шунинг учун кирувчи сув миқдори кам. Сув танқислиги туфайли бу йил муаммолар пайдо бўлиши мумкин”, дея аниқлик киритди Арсен Жаканбаев Қозоғистон Мажлиси аграр масалалар бўйича қўмитаси йиғилишида.

Унга кўра, республиканинг Туркистон ва Қизилўрда вилоятлари хавф остида. Маҳаллий ҳокимият органларига аллақачон шоли экишни қисқартириш тавсия этилган – бу ҳосил энг кўп сув талаб қилади, деб хабар беради report.az.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: