Россия президенти сайловида сайловчиларнинг фаоллиги соат 16:00 ҳолатига 70% дан ошди

Россия президенти сайловида сайловчиларнинг фаоллиги соат 16:00 ҳолатига 70% дан ошди

Россия президенти сайловларида сайловчиларнинг 70,01 фоизи иштирок этди, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 16:03 ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйича Россия Федерацияси президенти сайловида сайловчиларнинг иштироки 70,01 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: