Шовинистларга савол

Шовинистларга савол

Италиядаги кафелардан биридаги плакатда ҳаммаси тушунарли қилиб ёзилган:

Иисус Христос – яҳудий.

Сен миниб юрган машина немисларники.

Томоша қилаётган телевизоринг – японларники.

Чўнтагингдаги пулинг – Американики.

Яшаётганинг – демократик жамият – грекларники.

Ичаётган қаҳванг – Бразилияники.

Дам олиш учун борадиган денгиз соҳили – туркларники.

Ёзаётган рақамларинг – арабларники.

Алифбонгдаги ёзув – кириллица.

Хўш, менга айт-чи: барчаси шундай экан, нега қўшнинг бошқа миллат вакили бўлишини хоҳламайсан?

Михаил Жванецкий,

сатирик.

Жалолиддин Сафоев таржимаси

Дўстларингизга ҳам юборинг: