Туркия НАТОнинг «Steadfast Defender» машқларида иштирок этди

Туркия НАТОнинг «Steadfast Defender» машқларида иштирок этди

НАТОнинг «Steadfast Defender 24» машқлари Польшада блокнинг 9 давлати, жумладан Туркия иштирокида бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилади.

“Полшада Туркия ҳам бўлган 9 НАТО давлати иштирокида ўтказилган «Steadfast Defender 24» машқи муваффақиятли якунланди”,-дейилади баёнотда.

НАТО ушбу маневрларни «Совуқ урушдан кейинги Европадаги энг йирик ҳарбий машғулот» деб атади.

Альянснинг таъкидлашича, «Европа мудофаасини яқин тенгдошларга қарши ҳимоя қилиш учун НАТОнинг мудофаа режаларини синаб кўриш ва такомиллаштириш учун мўлжалланган» машғулотларда 90 000 аскар иштирок этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: