Эстония адлия вазири истеъфога чиқди

Эстония адлия вазири истеъфога чиқди

Эстония адлия вазири Калле Лаанет ўгай ўғлининг квартирасини ижарага олгани билан боғлиқ коррупция можаросидан кейин истеъфога чиқди. Бу ҳақда Эстония давлат телерадиокомпанияси ЭРР портали хабар берди .

Ушбу ҳодисага Эстония матбуотида Лаанет вазир лавозимида ишлаган пайтида ўгай ўғлининг компаниясидан давлат пулига Таллинда квартира ижарага олгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлди. Унинг икки вазирлик муддати давомида давлат унинг 12 000 евродан ортиқ ижара тўловларини тўлаган.

Эстониянинг “Коррупсияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунига кўра, мансабдор шахсларга улар билан алоқадор шахсларга нисбатан қарорлар қабул қилиш ёки ҳаракат қилиш тақиқланади. Шу нуқтаи назардан, ўгай ўғил қариндошларни, яъни яқинқариндошларни назарда тутади.

“Ҳукуматда ҳуқуқий равшанлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида бугун мен Адлия вазири лавозимида қолмасликка қарор қилдим. Истеъфога чиқишимнинг яна бир сабаби шундаки, менинг яқинларим жамоатчилик томонидан шахсий ҳужумларга учраган, улар ҳеч қандай тарзда бунга лойиқ эмас эди”, – дейди Калле Лаанет.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: