Бунақангиси жуда кам! Ноёб. Бир-бир бўлиб қолади!..

Бунақангиси жуда кам! Ноёб. Бир-бир бўлиб қолади!..

17 ёшида ўқишга келган, 1993 йили Тошкент давлат маданият институтининг Оркестр-дирижёрлик бўлимини тамомлаган, ҳозирда Тошлоқ туманидаги “Райҳон” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси бўлиб ишлаётган Аҳаджон Одиловнинг қўшиғини эшитсам: “Санъаткор қандай бўлиши керак, у нимани ва қай тарзда куйлаши лозим?” деган саволга жавоб оламан, қўшиқ одамлар учун нимага кераклигини ич-ичдан ҳис этаман.
«Шоу-бизнесчилар»нинг тасур-тусур, тушунарсиз “бир нарса”ларидан фарқли бу қўшиқда сўз ва ижро уйғун, юраклардан чиққан сатрлар ва оҳанг юракларга етиб боради. Бугун яратилаётган минглаб қўшиқларни далада, фонограммасиз, бир дунё мусиқачиларсиз, студиясиз айтилган ушбу ижрога алмашмайман ва буни улардан устун қўяман. Қўшиқ сўзлари Маҳмуд Тоирники.
Дарвоқе, видео бир неча йил олдин ижтимоий тармоқларда тарқалди. Сўнг хонандани ТВга меҳмонга чақириб қўшиқни айттиришди. Аммо студиядаги ижро даладагичалик жонли, табиий ва таъсирли чиқмади. Нега шундай бўлди? Ёзинг.
Дўстларингизга ҳам юборинг: