Шунда автобус ҳайдовчиси айбдорми?!

Шунда автобус ҳайдовчиси айбдорми?!

Когон туманида мактаб ўқувчиларини Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобус бетон қорувчи машина билан тўқнашгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеода кўринишича, ЙТҲ содир бўлган чорраҳада ўша вақтда светофор ишламаётган бўлган, ҳаракатни тартибга солиш учун эса ЙПХ инспектори ҳам бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Когон туманида мактаб ўқувчилари минган автобус бетон қорувчи машина билан тўқнашган он тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеодан кўринишича, ЙТҲ содир бўлган вақтда чорраҳада светофор ишламаётган бўлган.

Бетон қорувчи машина чорраҳада асосий йўлдан ҳаракатланган. Автобус билан бир йўналишда, ундан олдинроқ ҳаракатланиб келган енгил машина тўхтаб, асосий йўлда ҳаракатланаётган бетон қорувчи машинага йўл берган. Бироқ ичида ўқувчилар бўлган автобус эса ҳаракатланишда давом этиб, юк машинасига урилган. Бунинг оқибатида автобус ҳам, юк машинаси ҳам ағдарилиб келган.

Аввалроқ Когон туманидаги мактаб ўқувчиларини Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобус ЙТҲга учрагани, оқибатда бир ўқувчи ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўқувчи шифохонада вафот этганини билдирилди, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий ахборотида эса у воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: