Даҳшат! Қашқадарёда Наврўз сайли ўтказилаётганда газ баллон портлаб кетди
Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий хабар беришича, 2024 йилнинг 18 март куни Кўкдала туманида ўтказилаётган Наврўз сайлида чақнаш натижасида газ баллон портлаб кетган.
Портлаш оқибатида 37 киши ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган. Уларнинг 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан кейин уйига қайтарилган.
Ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.