Конор Макгрегор яна ичкиликни бошлади
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор нега ижтимоий тармоғига машғулот лагеридан сурат ва видеолар деярли қўймаётганини изоҳлади.
«Мен Франция жанубидаги Канн ҳамда БААнинг Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказдим. Бу йиғинларда мен жаҳон чемпионлари билан бирга шуғулландим. Машғулотлар декабрь ойида жанг ўтказишим учун қаратилган эди. Кейин январда жанг ўтказишдан умид қилдим. Афсуски, октагонга қайтишим ортга сурилиб кетаверди. Бунинг натижасида менда жангларга қайтиш қизиқиши «ўлди». Машғулотни ташлаб, ичишни бошлаб юбордим», – дея ирландияликнинг сўзларини келтиради The Mac Life нашри.
Маълумот учун, Конор Макгрегор сўнгги бор 2021 йилнинг июль ойида октагонда кўриниш берганди. Ўшанда у Дастин Порьега қарши трилогияда оёғидан жиддий жароҳат олган эди.