Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани рад этилди

Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

«ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз. Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», дейилади Мудофаа вазирлиги расмий муносабатида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: