Алишер Қодиров ўқишга киролмаганларни мажбурий хизматга жўнатишни таклиф қиляпти (видео)
Қодиров ўқишга киролмаганларни мажбурий хизматга жўнатишни таклиф қиляпти
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш таклифи билан чиқди.
Унинг билдиришича, охирги ҳисоботларга кўра 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмаган. 3 минг нафар ота-она МЖТКнинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.
«Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди», – дейди Қодиров.