Москвада Василий Уткин хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтади

Москвада Василий Уткин хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтади

21 март куни Москвада футбол бўйича Россия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан Василий Уткин хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтади.

РФУ тадбирлари ва маркетинг коммуникациялари департаменти директори Кирилл Терешин Sport Express нашрига маълум қилди. Кейинроқ, у ўйиндан олдин Уткиннинг энг ҳайратланарли изоҳлари ёзилган видеони намойиш қилишларига аниқлик киритди.

“Василий бир неча авлод мухлислари учун футбол овози эди. У уни яхши кўрарди, – деди Терешин.

Россия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 21 март куни Москвадаги Лев Яшин номидаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: