Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Саудия Арабистонида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон билан ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар. Бош котиб мамлакатимизнинг Ташкилотнинг замонавий дунёда ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Хива шаҳрини ислом оламининг туризм пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: