Илон Маск Neuralink компаниясининг янги мия имплантини эълон қилди
Илон Маск Neuralink компаниясининг янги мия имплантини эълон қилди, у кўр одамларни кўришига имкон берадиган қурилма сифатида фойдаланилиши мумкин.
«Blindsight – Neuralink компаниясининг Telepathy қурилмасидан кейинги маҳсулотидир. Бу қурилма ҳаттоки туғма кўриш қобилияти бўлмаган инсонларнинг ҳам кўриш имкониятларини тиклай олиши мумкинлигига ишонамиз», деб ёзган Маск ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, имплант аллақачон маймунларда синовдан ўтказилмоқда.