Австралияда янги ҳашарот топилди

Австралияда янги ҳашарот топилди

Австралиянинг Квинсленд штатидаги энтомолог илгари номаълум бўлган ҳашаротни топди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Ҳашарот Жеймс Твид томонидан 2021 йил декабрида лагерга қилган сафари чоғида кашф этилган ва дастлаб уни қуш ахлати деб ўйлашган.

 

Энтомолог диққат билан ҳашаротни кўздан кечириб, бундай турдаги ҳашарот аввал аниқланмагани сабабли уни ўрганишга киришган.

 

“Бу мутлақо ноёб мавжудот. Худди шундай сифатларга эга ҳашаротлар жуда кам. Унинг узунлиги тахминан бир сантиметр ва узун момиқ туклар билан қопланган”, — дейди Жеймс Твид.

 

Энтомолог ўз топилмасини мамлакатдаги барча ҳашаротлар ҳисобини юритувчи Австралия ҳукумати тадқиқот марказига олиб келган.

 

Унга лотинча Excastra albopilosa номи берилган (excastra “чодир лагеридан” ва albopilosa “оқ ва тукли” деб таржима қилиниши мумкин).

Дўстларингизга ҳам юборинг: