Кулеба Деҳлига боради
Март ойида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия билан можарога чек қўйиш бўйича Украина тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Ҳиндистонда Дмитрий Кулеба Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан учрашади. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, Деҳли Россия иштирокисиз ўтадиган тинчлик саммити самарадорлигига шубҳа билан қарашади.