Рамазонда Қуръонни бошидан охиригача ўқиб чиқдим – Уилл Смит.
Голливуд юлдузи Уилл Смит сўнгги икки йилда барча муқаддас китобларни, жумладан Қуръонни ҳам ўқиб чиққанини айтди.
“Ўтган йили Рамазон ойида Қуръонни бошидан охиригача ўқиб чиқдим. Менга Қуръондаги соддалик ва равшанлик ёқди. Ҳар бир калом жуда аниқ ва тушунарли қилиб, баён қилинган. У жуда гўзал оҳангга ва биллур каби софликка эга” – деган актёр.