Европа Иттифоқига кириш Туркиянинг стратегик мақсадидир

Европа Иттифоқига кириш Туркиянинг стратегик мақсадидир

Европа Иттифоқига қўшилиш Анқара учун стратегик мақсад бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқарада испаниялик ҳамкасби Хосе Мануэл Албарес билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёни бир неча давлатнинг тор сиёсий кун тартибига қолдириш учун жуда муҳим», деди турк вазир.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркиянинг жамиятга аъзо бўлиш жараёнини бошиданоқ самимий қўллаб-қувватлаган давлатлар қаторида Испания ҳам борлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Мадрид Ғазо масаласида принципиал позицияга амал қилишини ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: