Google ўз мажбуриятларини бажармагани учун жаримага тортилди

Google ўз мажбуриятларини бажармагани учун жаримага тортилди

Google компанияси 2022 йилнинг июнь ойида ўз мажбуриятларини бажармагани учун Франциянинг монополияга қарши курашиш хизмати томонидан 250 миллион евро жаримага тортилди.

Гап турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик ҳақида бормоқда. Ушбу чора Францияда 2019 йилда қабул қилинган. Қонунга кўра, интернет-компаниялар нашриётлар ва ОАВга ўз контентидан фойдаланганлик учун товон тўлаши шарт.

2020 йилда француз регулятори Googleʼга биринчи марта муайян ҳаракатларни тақиқлаш кўринишида чекловлар киритди, чунки у компания белгиланган шартларга риоя қилмаган деб ҳисоблади. 2021 йилда Америка корпорацияси монополияга қарши хизматдан 500 миллион евро жарима олди.

Икки йил олдин Франция Googleʼга қарши барча суд жараёнларини тўхтатди, чунки у компаниянинг ишларни тўхтатиш учун олган мажбуриятларини етарли деб ҳисоблади.

Бироқ Google 2022 йил июнь ойида ўз зиммасига олган еттита мажбуриятдан тўрттасини бажармаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: