Суд Навалнийнинг онаси томонидан берилган даъвони рад этди
Лабитнанги суди Алексей Навалний онасининг ҳибсда вафот этган мухолифатчига нотўғри тиббий ёрдам кўрсатгани учун колония ва Федерал жазони ижро этиш хизматига қарши маъмурий даъвосини рад этди. Бу ҳақда 21 март, пайшанба куни Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси директори Иван Жданов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, суд «бундай даъвода фақат Алексей Навалний даъвогар бўлиши мумкин» ва «Людмила Ивановнанинг ҳуқуқлари бузилмаган» деб жавоб берган.
«Алексей колонияларга тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун кўп марта даъво аризаси билан чиққан. Даъволар рад этилган, – деб эслатди Жданов. – Энди у ўлдирилди, даъво эса қариндошларига истеҳзоли изоҳлар билан рад этилмоқда».