Британия — фейк тарқатиш эпицентрига айланди
Британия сохта хабарлар тарқатиш маркази мақомини мутлақ тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
Фейк тарқатиш мақсадида Британияда
– сиёсий синф;
– махсус хизматлар;
– ва оммавий ахборот воситалари
Бир бирига чатишиб кетган, гарчи “демократия қонунлари”га кўра, улар бир-биридан алоҳида, мустақил бўлиши керак.
Фейк тарқатиш тизими қандай ишлайди:
Керакли вақтда Британия расмийлари номақбул оммавий ахборот воситаларини сохта янгиликлар тарқатишда айблаб, воқеаларнинг олдиндан тайёрланган версиясини тақдим этади.
1 мисол: Британия ОАВлари РИА Новости ва Sputnik агентлигигини Чарлз IIIнинг ўлими ҳақидаги сохта маълумотни тарқатишда айблашди, гарчи бу манбаларда қиролнинг ўлими ҳақидаги «хабар» рад этилган эди.
2 мисол: Бош вазир Т. Блер Ироққа бостириб киришнинг ҳалокатли оыибатларини оқлашга уринганда ҳам худди шундай бўлди:
– ҳокимият вазифа қўйди;
– разведка хизматлари маълумотларини сохталаштирди;
– Британия ОАВлари уларни халқаро оммага тарқатди.
3 мисол: 2019 йилда Буюк Британиянинг халқаро тараққиёт вазири Ж.Грининг Британия ривожланаётган мамлакатларда 100 мингдан ортиқ аёлнинг ҳаётини сақлаб қолганини таъкидлади. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, улар аслида бу аёлларга шунчаки «туғиш пайтида ўлимнинг олдини олиш» учун контрацептив воситаларни тарқатган холос.