Европа Иттифоқи Крокусдаги терактни қоралаб, фуқароларга ҳамдардлик билдирди
Европа Иттифоқи Москва яқинидаги Крокус Сити Холлдаги терактни қоралайди. Бу ҳақда 22 март куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати хабар берди.
Европа Иттифоқи «Крокус Сити Холл»даги теракт ҳақидаги хабарлардан ҳайратда ва даҳшатга тушди, тинч аҳолига қаратилган ҳар қандай ҳужумни қоралайди ва Россия фуқароларига ҳамдардлик билдиради, деди ЕИ ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Питер Стано.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Крокус» мажмуасида содир этилган теракт натижасида 40 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ жароҳатланган.