Шарофиддин Болтабоев Тбилиси “Катта Дубулға” турнири кумуш медали совриндори

Шарофиддин Болтабоев Тбилиси “Катта Дубулға” турнири кумуш медали совриндори

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

 

Ҳозиргина мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари якунига етди. Кунни -81 кг вазн тоифасидаги финал баҳси якунлаб берди. Олтин медаль учун ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев нейтрал спортчи мақомида курашган асли россиялик Тимур Арузовга қарши татамига чиқди.

 

Муросасиз кечган беллашувда Болтабоев рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли 700 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. Қизиғи, Шарофиддин сўнгги бор финалда 2021 йилги мавсумда иштирок этганди. Ўтган йилнинг май ойида эса у жароҳат сабаб Чехияда жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: