Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 кишидан бирининг жасади топилди — ФВВ
2 сентябрь куни Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида бир оиладан уч киши, ота ва икки ўғил чўкиб кетгани хабар қилинган эди.
Бир ҳафта давомида олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун соат 13:02 да улардан бирининг жасади топилган.
Ҳозирда қолган икки кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
