Тошкентда автобусдан тушаётган аёл йиқилиши оқибатида автобус уни босиб кетди
Маълум қилинишича, 30-35 ёшлар атрофидаги аёл автобусдан тушганида қоқилиб, йиқилган. Оқибатда аёлнинг оёғи балон тагида қолган. У тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган ва икки соат давомида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
“Бемор тез ёрдам машинасида шок палатасига олиб келинди. Автобусдан тушаётганида эҳтиётсизлиги оқибатида автобус оёғини босиб олган. Жароҳат жуда катта: йиртилган, эзилган. Биз уни жарроҳлик столига олдик. Тўқималарини тафтиш қилдик. Тўқималар ҳаётга номутаносиб бўлгани сабабли сон қисмидан кесиб ташлашга мажбур бўлдик”, — дейди шифокор.