ITга қизиқувчи қизлар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатига юборилади

ITга қизиқувчи қизлар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатига юборилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни IT соҳасига қизиқтириш ҳамда шу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Рақамли авлод қизлари-2024” Республика танлови бўлиб ўтмоқда.

 

Тадбир жорий йилнинг 29 мартига қадар давом этади, унда оффлайн тарзда 200 нафарга, онлайн шаклда эса 3000 нафарга яқин қизлар қамраб олинди.

 

Бу йилги тадбирда:

 

– Digital Art,

– 3D Modelling,

– Sun’iy intellekt,

– Startup loyihalar,

 

Grafik dizayn каби йўналишларда гибрид дарслар ўтказилмоқда.

Шунингдек, бу йил илк бора лойиҳа доирасида “Лидерлар мактаби” йўналиши қўшилган бўлиб, унда мустақил лойиҳалар устида ишлаш ҳамда IT соҳасида халқаро грантлар ютиш ҳақида маълумот берилмоқда.

 

Бугун машғулотлардан ташқари хорижий ва маҳаллий спикерлар билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан:

 

“Янги Ўзбекистон” университети професссор-ўқитувчиси, мисрлик Ислам Элҳадарй томонидан “Аёлларнинг веб дизайн билан шуғулланиши ҳақида 5 афсона”,

 

T&T Progress асосчиси Турсуной Усмонова томонидан “Аёл-қизлар учун чет элда ўқиш грантлари ва дастурлари” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

 

Республика танлови машғулотларида энг фаол қатнашган қизлар БААга таълим саёҳатини қўлга киритишлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: